Фарзанд ота-онасига келган дардни дуо қилиб ўзига сўраб олиши мумкинми?


Ота-она муқаддас зот. Улар учун қанча яхшилик қилсанг, шунча кам. Агар жонлари оғриб, бирор дардга йўлиқишса, фарзандларнинг ҳам тани оғрийди. Қандай қилиб бўлса-да ота-онасига шифо топишларига ёрдам беришга, уларнинг тезроқ тузалиб кетишлари учун ҳаракат қилишади. Дуода бўлишади. Ота-она ҳақига, айниқса, улар дард чекаётганда дуо қилишнинг ҳам ўз қоида ва одоблари мавжуд. «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъатига келиб тушган савол ва унга берилган жавоб ҳам ҳудди шу мазмунга эга.
«Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қилаётган ишларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин. Мен дуо қилаётганимда ота-онамнинг дардларига шифо сўрайман. Баъзида, уларнинг дардларини менга бергин, деб дуо қиламан, чунки дадам инфаркт бўлганлар, баъзида қийналаётганларини кўриб, мен ҳам азоб чекаман. Бу қилаётган дуоим ёмон эмасми?».
Ушбу саволга қуйидаги тартибда жавоб берилган:
«Ва алайкум ассалом! Менга бергин деб дуо қилишингиз ўта оғир гап. Бундай деманг. Аллоҳнинг мағфирати кенг, фақат фазлидан сўранг. Сизга берса, сабр қилолмасдан динингиздан ажраб қолишингиздан қўрқинг. Сизга бермай ота-онангизга шифо беришга ҳам Аллоҳ таоло қодир. Валлоҳу аълам!»




Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]